Неймар "Олтин тўп"га қайси футболчи энг муносиб эканини айтди

  • 14 октябрь, 2024, 18:01
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймарнинг фикрича, "Реал"даги ҳамюрти Винисиус Жуниор "Олтин тўп"ни олиши керак.

Tecno

“Мен “Олтин тўп”га номзодлар орасида Винисиус тарафдориман. Ундан бошқа ҳеч ким бунга муносиб эмас. У ҳақиқий жангчи, фаолияти давомида кўп азоб чекди, ўзидан кутилганларнинг барчасини уддалади, барча танқидларни енгиб ўтди ва бугун биз учун буюк қаҳрамонга айланди”, — деди 32 ёшли бразилиялик футболчи.

Маълумот учун, "Олтин тўп" тақдирлаш маросими 28 октябрь куни Парижда бўлиб ўтади. Унда 2023/2024 йилги мавсум учун қуйидаги совринлар топширилади: эркаклар ўртасида “Олтин тўп”, аёллар ўртасида “Олтин тўп”, Копа Трофи (21 ёшгача бўлган энг яхши футболчи), Яшин Трофи (энг яхши дарвозабон), Герд Трофи Мюллер ( ўтган мавсумнинг энг яхши тўпурари), эркаклар ўртасида "Йил клуби", аёллар ўртасида "Йил клуби". Бу гал совринлар қаторига яна иккита янги номинация қўшилди: эркаклар ўртасида "Йил мураббийи" ва аёллар ўртасида "Йил мураббийи". Ушбу мукофотлар соҳадаги муваффақият қайд этган мутахассисларни эътироф этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!