Неймар жиддий жароҳат олган, Месси жаримадан гол урган ўйинда ПСЖ драматик ғалабани қўлга киритди

BEPUL PROPAN

Франция чемпионати 24-туридан ўрин олган ПСЖ - "Лилль" учрашуви якунига етди. Унда мезбонлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Парижликлар сафида голларга Мбаппе (дубль), Неймар ва Месси муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг голларини Диакити, Дэвид ва Бамба киритди. 

Шу тариқа, ПСЖ очколари сонини 57 тага етказиб олди ва жадвалда пешқадамлик қилмоқда. "Лилль" ҳисобида 41 очко мавжуд бўлиб, клуб 6-поғонанини банд этган.

Аҳамиятлиси, Париж клубининг охирги 4-голини Месси жарима зарбасидан киритди. Шунингдек, ўйинда Неймар жиддий жароҳат олди. Унинг жароҳати қанчалик жиддий эканини сайтимиз орқали тез орада маълум қиламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!