Неймар ҳақиқий футболчи қанақа бўлишини айтди

  • 16 май, 2022, 16:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар унинг наздида идеал футболчи қанақа бўлиши кераклигини айтди.

Tecno

- Идеал ўйинчи қандай бўлади? У Роналдунинг танаси, Иброҳимовичнинг эластикаси, Рамоснинг бош билан ўйнаш қобилияти, Мбаппенинг тезлиги, Мессининг чап оёғи, менинг ўнг оёғим, Левандовскининг позиция танлаш ҳиссиёти, Кантенинг подкати ва Верраттининг креативлигини ўзида жамлаши керак бўлади, - деди.

Неймар жаҳон футболининг энг ёрқин юлдузларидан ҳисобланади. “Сантос” тарбияланувчиси бугунги кунда ҳам энг қиммат трансфер соҳиби ҳисобланади. ПСЖ уни 2017 йилда “Барселона”дан 222 миллион евро эвазига трансфер қилган.

Ҳужумчининг парижликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача давом этади. ПСЖ чемпионликни тантана қилган мавсумда Неймар 27 та учрашувда 12 та гол ва саккизта ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!