
Неймар фантастик таклифга рад жавобини берди
Неймар катта маошли таклиф бўлишига қарамай, Саудия Арабистони чемпионатида тўп тепиш ниятида эмас.
"Foot Mercato" нашрининг хабарига кўра, ПСЖ футболчисига саудияликлар 400 миллион евро атрофида маош ваъда қилган, аммо бразилиялик футболчи ушбу таклифни рад этган.
Неймарга "Манчестер Юнайтед" "оғиз солмоқда". Айни вақтда Париж клуби ҳамда манкуниаликлар ўртасида музокаралар давом этяпти.
ПСЖ уни сотишга қарши эмас. Сабаби, клуб маошлар ҳажмини кичрайтириш ниятида.
Фикрлар