"Нефтчи"да қозоғистонлик дарвозабонлар мураббийи ва Куперга ассистентлик қилган мутахассис иш бошлашга яқин

  • 11 декабрь, 16:35
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Нефтчи" клубида бош мураббий Ислoм Исмоиловга қозоғистонлик дарвозабонлар мураббийи ва Ўзбекистон миллий терма жамоасида Эктор Куперга ассистентлик қилган мутахассис ёрдам беради. Бу ҳақда Sports uz сайти журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев маълум қилди.

Tecno

"Эндиликда Ислoм Исмоилов штабида 4 марта Қозоғистон чемпиони бўлган дарвозабонлар мураббийи — Виталий Галат, Эктор Куперга ассистентлик қилган Антонио Сариўғлу ва термамиз собиқ устози Юрген Гёде бўлади.

Бундан ташқари, клуб хорижлик аналитик (таҳлил устаси) билан ҳам музокаралар олиб бормоқда. Фарғона клуби чемпионатимиздаги энг кучли мураббийлар штабини тўплашни режалаштирган", — деб ёзди журналист.

Маълумот учун, клуб Суперлиганинг якунланган мавсумида Виталий Левченко бошчилигида чемпионликни қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!