
"Нефтчи" Шаҳзоджон Неъматжонов трансферини эълон қилди
"Нефтчи" клуби Шаҳзоджон Неъматжонов трансферини эълон қилди.
"Давралар оралиғидаги ўқув йиғин ва ёзги трансфер орқали таркибни кучайтириш мақсадида жамоамиз раҳбарияти ёш ва иқтидорли ҳужумкор футболчи Шаҳзоджон Неъматжонов билан шартнома имзолади.
Маълумот ўрнида, Шаҳзоджон Неъматжонов 2003 йилнинг 6 август куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида таваллуд топган. Футболга бўлган кучли иштиёқи туфайли олти ёшида Бекободнинг "Металлург" футбол мактабида илк сабоқларини олган Шаҳзоджон 2015 йилда Тошкентга кўчиб ўтиб, даставвал "Пахтакор", кейинчалик "Бунёдкор" спорт мактабида таҳсил олишда давом этади.
Футболчилик фаолиятини ўзига қадрдон бўлган Бекободнинг "Металлург" ёшлар жамоасида бошлаб, 2024 йилга қадар шу ерда тўп сурди. "Нефтчи"га ўтишдан аввал футболчи Суперлиганинг биринчи даврасини Ғузорнинг "Шўртан" клубида олиб борди." - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.
Маълумот учун, аввалроқ "Шўртан" бир нечта футболчи билан тузилган шартномани бекор қилди. Улар орасида Шаҳзоджон Неъматжонов бор эди.
Фикрлар