"Нефтчи" 14 футболчи ва бир мураббий билан хайрлашди

  • 25 Feb 14:16
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 2
  • Football
CHERY AUTO

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси бир қатор футболчилар ва мураббийлар билан хайрлашди. 

Tecno

"Нефтчи" таркибида бир неча йилдан буён тўп сурган ва  кейинчалик мураббийлар штабида фаолият олиб борган Лутфулла Тўраев ҳамда футболчилардан  Зоир Жўрабоев, Жалолиддин Жумабоев, Хуршидбек Мухторов, Мирзоҳид Ғофуров, Манучеҳр Сафаров, Сардор Абдураимов,Жавоҳир Қаҳрамонов, Шоҳруз Норхонов, Санжар Қодирқулов, Аббос Ғуломов, Нсунгуси Эффионг, Азизбек Амонов, Ҳусайн Норчаев, Диёр Туроповлар жамоамизни тарк этдилар. 

Аҳил жамоамиз номидан уларга келажакдаги фаолиятларига омад ёр бўлишини ва жамоамиз равнақи йўлида қўшган хиссалари учун миннатдорчилик билдирамиз", - дея ёзди клуб матбуоти.

Эслатиб ўтамиз, "йўлбарслар" 49 кунлик Антальядаги йиғинни якунлади ва тайёргарликни Ўзбекистонда давом эттиради. 

Comments

You must be logged in to commet!
&
Qaxramonjon
25/02/2025 21:10
Ташкаридан келганлар пулини олади кетади Фаргонани асл ёш
футболчилари томошабин булиб колаверар эканда 1 тийинга киммат уйинчиларни йигди
Асманов Асман
25/02/2025 16:05
Ортамиёна жамоага айланди колди