"Навбаҳор"нинг кубок доирасидаги сўнгги уй учрашуви учун чипталар неча пулдан сотилмоқда?

  • 12 октябрь, 2022, 22:15
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон Кубоги ярим финалидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Сўғдиёна” баҳси учун чиқарилган чипталар 13 октябрь куни соат 9:00 дан бошлаб, барча кассаларда сотувга чиқади.

Чипталар нархи 2 ва 21-секторлар учун 30 000, қолган секторлар учун эса 20 000 сўм этиб белгиланган. “Навбаҳор” – “Сўғдиёна” ўйини 14 октябрь куни соат 19:00 да старт олади.

Tecno

Мазкур баҳс "лочинлар" учун кубок доирасида Намангандаги сўнггиси бўлади. Чунки Бабаян шогирдлари финалга чиққан тақдирда, беллашувга Бухоро шаҳри мезбонлик қилади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!