"Навбаҳор" машғулотни бошлади, йиғинда ўзбек футболи афсонаси иштирок этмоқда (фото)

  • 08 Jul 23:42
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган "Навбаҳор" мавсумнинг иккинчи даврасига тайёргарликни бошлади.

Tecno

Бугундан старт олган машғулотларда футболчилар “Марказий” стадиони захира майдонида Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штаби қўл остида олиб борди. Эътиборли жиҳати, машғулотда ўзбек футболи афсонаси Игнатий Нестеров ҳамда наманганликларга яхши таниш бўлган Азим Аҳмедов иштирок этмоқда.

Нестеров айни пайтда эркин агент ҳисобланади, унинг охирги клуби "Қизилқум" бўлганди. Аҳмедов эса, биринчи даврани "Турон" сафида ўтказди.

photo_2023-07-08_23-34-46

photo_2023-07-08_23-35-16

photo_2023-07-08_23-34-42

photo_2023-07-08_23-34-41

Comments

You must be logged in to commet!