
"Навбаҳор" 2004 йилдан кейинги энг яхши натижасини қайд этмоқда
Ўзбекистон Суперлигаси якунига қадар битта тур қолди. Самвел Бабаян бошчилигидаги "Навбаҳор" айни дамда 50 очко билан турнир жадвалида иккинчи поғонада бормоқда. Наманганликларда ҳанузгача чемпион бўлиш имконияти сақланиб қолган.
Ўз олдига юқори мақсадлар қўйган "лочинлар" очко жамғаришда 2004 йилдан кейинги энг яхши мавсумини ўтказмоқда. Ўшанда жамоа 57 очко билан бронза медалларига эга чиққанди.
2004 - 57 (3-ўрин)
2005 - 39 (6-ўрин)
2006 - 44 (7-ўрин)
2007 - 37 (8-ўрин)
2008 - 32 (13-ўрин)
2009 - 28 (14-ўрин)
2010 - 31 (9-ўрин)
2011 - 36 (6-ўрин)
2012 - 26 (12-ўрин)
2013 - 27 (11-ўрин)
2014 - 30 (7-ўрин)
2015 - 35 (8-ўрин)
2016 - 23 (15-ўрин)
2017 - 46 (5-ўрин)
2018 - 31 (3-ўрин)
2019 - 32 (8-ўрин)
2020 - 35 (8-ўрин)
2021 - 39 (8-ўрин)
2022 - 50 (2-ўрин ...)
Фикрлар
Bu xatoyinglarni to'g'irlab qo'yinglar