
"Навбаҳор" - "Қўқон-1912": Матнли трансляция
- 90+4'
Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.
- 90+3'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Тўп олдига яқинлашган Мурод Холмуҳаммедов дарвозани ишғол қилди.
- 90+2'
Абдуҳамидовга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин "Навбаҳор" дарвозасига пенальти белгиланди.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'
Майдонда ҳаракат қилган Якуба Бамба ва Шоҳназар Норбеков ўрнига Иқбол Маликжонов ҳамда Ҳамидулло Абдуҳамидов туширилди.
- 85'
Қанотдан узатилган тўпни Юсупов ушлаб олди. У бугун яхши ҳаракат қилмоқда.
- 83'
Учрашув якунланаётган бир пайтда жамоалар эҳтиёткорликни оширмоқда.
- 80'
Холмуҳаммедовнинг жарима тўпидан берган зарбаси юқоридан ўтиб кетди.
- 77'
Қўқонликларнинг навбатдаги зарбаси ҳам ноаниқ кетди.
- 75'
Мурод Ҳолмуҳаммедов ҳамда Сардор Азимов Муҳаммаданас Ҳасанов ва Авазхон Маматхўжаев ўрнига ўйинга қўшилди.
- 74'
Ҳозиргина жароҳат олган Тоҳир Шамситдинов ўйинни давом эттира олмайди. Унинг ўрнига Даврон Ҳошимов майдонга тушди.
- 71'
Тоҳир Шамситдиновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 70'
Бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллаган наманганликларнинг уринишини рақиб посбони хотиржам ушлаб олди.
- 67'
Тоҳир Шамситдиновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 67'
Сухроб Бердиев огоҳлантирилди.
- 65'
Игорь Соловьёв Павел Голишевни алмаштирди.
- 64'
Муҳаммаданас Ҳасановнинг жарима майдончаси чизиғи олдидан берган зарбасини яна бир бор Ўткир Юсупов бартараф этди.
- 61'
"Навбаҳор" орқа чизиқда тўп назоратини қўлга олмоқда.
- 58'
Бердиевнинг узоқ букчакка йўллаган зарбасини Ўткир Юсупов қайтарди.
- 57'
Руслан Болов ўз ўрнини Забихулло Ўринбоевга бўшатиб берди.
- 55'
Якуба Бамба жароҳат олиб майдонда ётибди. Шифокорлар майдонга тушиб келишди.
- 53'
Ўйин кескинлашмоқда. Ачинарлиси, ҳужумлар билан эмас, қўполликлар туфайли.
- 50'
Биринчи бўлимдаги каби қўқонликлар прессинг уюштирмоқда.
- 47'
Тайм бошини наманганликлар фаол бошлади.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 45+1'
Танаффус!
- 45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшилди.
- 43'
Рақибини чалиб йиқитган Голбан сариқ карточка билан жазоланди.
- 42'
Қанотдан ёриб кирган Маҳмудхожиевнинг тезлиги ўз зарарига ишлади. Вазият бой берилди.
- 40'
Руслан Болов сариқ карточка олди.
- 39'
Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Норбеков рақиб посбонини алдаб ўта олмади. Юсупов бу сафар ҳам ишончли ҳаракат қилди.
- 37'
Иккинчи темп билан ҳужумни давом эттирган "Қўқон-1912" футболчисининг кучли зарбасини яна бир бор Юсупов зарарсизлантирди.
- 36'
Қўқонликларда стандарт вазият. Муҳаммаданас Ҳасановнинг узатмасини Юсупов уриб юборди.
- 34'
"Навбаҳор" тўп назоратини қўлга олмоқчи. "Қўқое-1912" прессингда.
- 31'
Баҳс тенг курашлар остида кечмоқда. Ҳеч қайси жамоа яққол устунликка эга эмас.
- 28'
Бердиев иккинчи қаватдаги курашда Шамсиев билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам керак.
- 26'
Тўпни олиб қўйиши билан дарҳол олдинга ўтган қўқонликлар голли вазиятни қўлдан чиқарди. Бердиев бўш қолган дарвозага тўпни кирита олмади.
- 26'
Наманганликларнинг навбатдаги ҳужумини ҳимоячилар бартараф этди.
- 22'
ЖАмоалар майда қўполликлар билан бир-бирларининг ҳужумларини тўхтатмоқда. Ўйин темпи бироз пасайди.
- 19'
Бу сафар Маҳмудхожиев воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.
- 17'
Шоҳруҳ Маҳмудхожиевга ортдан қўполлик ишлатгани учун Аваз Маматхўжаев огоҳлантирилди.
- 15'
Икки жамоа футболчилари ҳам навбатма-навбат олдинга ўтмоқда.
- 12'
Қанотдан узатилган тўпга боши билан зарба берган Турғунбоевнинг уриниши бироз ноаниқ кетди.
- 10'
Бош ҳакам Аҳмедов ҳамда Бамбани ўз ёнига чақириб, оғзаки огоҳлантириш берди.
- 8'
Азим Аҳмедов асабларини жиловлаб олиши зарур. У ҳакамга жиддий эътироз билдирмоқда.
- 6'
"Навбаҳор" вакиллари устунликни қўлга олишга интилмоқда.
- 4'
Азим Аҳмедовнинг қулай узатмасидан кейин бош ҳудудга эга бўлган Болов ҳужумни самарали давом эттира олмади.
- 1'
Илк дақиқадаёқ ҳужумга ўтган наманганликлар ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетишди.
- 1'
Учрашув бошланди!
- 0'
Ўйин бошланиш арафасида. Жамоалар майдонга тушиб келмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, ўзбек футболи ихлосмандлари. Танловингиз марказида эканлигимиздан хурсандмиз!
Фикрлар