
"Навбаҳор" - "Насаф" ўйини учун чиқарилган чипталар нархи маълум қилинди. Уларнинг сони чекланган
Ўзбекистон кубоги чорак финалидан ўрин олган баҳсда "Навбаҳор" жамоаси ўз майдонида Қаршининг “Насаф” клубини қабул қилади. Мазкур ўйинга чиқарилган чипталар эртадан сотувга чиқади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Мухлислар чипталарни эртага соат 9:00дан бошлаб, “Марказий” ўйингоҳ кассаларидан харид қилиш имкониятига эга бўлишади. Чипталар нархи 15 минг сўм этиб белгиланган. Чипталар миқдори эса чекланган.
Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Насаф” учрашуви 22 август куни соат 19:00да старт олади.
Фикрлар
Ма'лумки бу микдор НАВБАХОР мухлислари у/н анчагина камлиги б/н муаммо келтириши мумкин.