
"Насаф"нинг икки етакчиси янги мавсумни "Пахтакор"да бошлайди
Мавсум тугамасидан олдин "Пахтакор" трансферлар устида жиддий ишламоқда. "Шерлар" "Насаф"нинг икки асосий футболчиларини ўз таркибига қўшиб олади.
Бир неча кун олдин Ойбек Бозоров ва Шерзод Насруллаев янги мавсумни "Пахтакор"да бошлаши ҳақида миш-мишлар чиқди. "Sports.uz" манбаси ҳам ушбу маълумотларни тасдиқлади. Иккала футболчи билан ҳам келишувга эришилган.
Маълумот учун, уларнинг Қарши клуби билан амалдаги шартномаси шу йилнинг сўнггида ўз ниҳоясига етади.
Бу трансферлар амалга ошса, Насруллаев ҳам, Бозоров ҳам фаолияти давомида биринчи мартда "Насаф"ни тарк этган бўлади. Улар 2018 йилдан бери асосий жамоада ҳаракат қилиб келишади.
Фикрлар