
"Насаф" янги футболчиларни таништирди (фото)
Ўзингизга маълум, “Насаф” янги мавсумга тайёргарлик чоғида 5 нафар янги футболчи билан шартнома имзолади.
Жамоани тарк этган футболчилар ўрнини тўлдириш мақсадида қуйидаги футболчилар таклиф этилди:
Ҳумоюн Муртозаев (“Машъал”)
Сардор Абдураимов (“ Машъал ”)
Ҳусниддин Алиқулов (“ Машъал ”)
Алишер Юсупов (“Қизилқум”)
Азамат Сойибов ( “Сўғдиёна”)
Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, бугунги таништирув маросимида “Насаф” ПФК Бош менежери Сергей Кучеренко, жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев, футболчилар, жамоамиз мухлислари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди. Таништирув маросимида янги футболчиларнинг жорий мавсум қайси рақамда тўп суриши аниқ бўлди.
Демак, Ҳусниддин Алиқулов №4, Ҳумоюн Муртозаев №9, Алишер Юсупов №16, Сардор Абдураимов №19, Азамат Сойибов №65 рақамли либосларда “аждарлар” сафида ўйнайдиган бўлишди.
Фикрлар