"Насаф" футболчилари ўзаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушди, Абдихолиқов ва Лимадан гол

  • 13 Jan 21:54
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ўзбек клублари Суперлига янги мавсумига тайёргарлик жараёнларини давом эттирмоқда.

Tecno

Хусусан, бугун "Насаф" футболчилари Қаршидаги йиғин доирасида иккига бўлинган ҳолда назорат учрашувида майдонга тушди. Ўйинда дастлаб “оқлар” сафида тўп тепган Бобир Абдихолиқов ҳисобни очди. “Кўклар”дан эса Матеус Лима Круз боши билан тўпни дарвозага жойлаб, мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда Ҳусниддин Алиқулов ўн бир метрлик жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, “оқлар”нинг ғалабасини таъминлади, 2:1.

Эслатиб ўтамиз, қаршиликлар 26 январгача Қаршида машғулот олиб боради ва 27 январь куни Туркияга учиб кетади.

“Насаф” клуби матбуот хизмати

Comments

You must be logged in to commet!