"Наполи" Политано билан шартномани узайтирди
"Наполи" расмий сайти берган маълумотларга кўра, ярим ҳимоячи Маттео Политано клуб билан амалдаги шартномасини узайтирди.
Унга кўра, италиялик футболчининг неаполликлар билан янги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади. Полиитано "Рома" тарбияланувчиси бўлиб, профессионал фаолиятини айнан Рим клубида бошлаган. Шунингдек, "Пескара" , "Сассуоло", "Интер" каби А Серия клубларида ҳам тўп тепган. 2020 йилда футболчи ижара асосида "Интер"дан "Наполи"га сафига келиб қўшилган ва 1 мавсумдан сўнг неаполликлар уни сотиб олган.
Маълумот учун, Политано ўтган мавсумда 39 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширган.



Фикрлар