"Наполи" ҳужумчиси яқин соатларда "Атлетико" футболчисига айланади

CHERY AUTO

Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "Наполи" ва "Атлетико" Жакомо Распадорининг трансфери бўйича тўлиқ келишувга эришди. Испания клуби 22 миллион евро тўлайди, шунингдек, шартнома 4 миллион евролик бонусларни ҳам ўз ичига олади.

Tecno

Аввалроқ неаполликлар 25 ёшли ҳужумчи учун 30+5 миллион евро талаб қилгани айтилганди. Бугун эрталаб Распадори шахсий шартлар бўйича келишувга эришди ва ўзи ҳам Мадридга ўтишни хоҳлади. "Наполи" эса уни сотишга тайёр эди.

Ўтган мавсум у А Серияда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 1 та ассист қайд этган

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!