"Наполи" грузиялик етакчисининг маошини икки баробарга оширмоқчи

CHERY AUTO

"Наполи" клуби грузиялик футболчи Хвича Кварацхелия билан шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда "La Gazzetta dello Sport" нашри хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, жамоа Хвичага 2028 йилгача мўлжалланган битим таклиф қилишни режалаштирган. Шунингдек, истеъдод эгасининг маоши икки баробарга оширилиши кўзда тутилган. 

Футболчи "Наполи"га шу йилнинг ёз фаслида келиб қўшилганди. Жорий мавсум Кварацхелия  А Серияда 12 та ўйин ўтказиб, 6 гол урди ва 5 голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!