Нагельсманн "Челси"ни бошақаришга тайёр

  • 19 апрель, 2023, 21:00
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Челси" клубини кейинги мавсумдан ким бошқариб бориши номаълумлигича қолмоқда. Вариантлар орасида бир қанча мураббийлар бор. Аммо раҳбарият ҳали сўнгги қарорни қабул қилмади. 

Tecno

"Sky Sport" нашри хабар беришича, Нагельсманн Лондон жамоасини бошқаришга тайёр. Шу сабабли у "Тоттенхэм" ва "Реал"нинг таклифини рад қилмоқчи. Ўтган ҳафтада "Челси" германиялик мураббий билан музокаралар ўтказди. Тез орада якуний хулоса чиқарилади. 

Айни дам "аристократлар"га устозлик қилаётган Лэмпард муваффақиятсизликка учради. Клуб ҳам уни ушлаб қолмоқчи эмас. Фрэнкнинг қўл остида жамоа 4 та ўйин ўтказган бўлса, уларнинг барчасида мағлубиятга учради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!