МЮнинг сўнгги уриниши иш берадими?

  • 26 сентябрь, 2020, 11:45
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Боруссия” ярим ҳимоячиси Жейдон Санчони олишдан умидини узгани йўқ.

Tecno

Манчестерликлар бу трансфер бўйича сўнгги таклифини тайёрламоқда. Унга кўра, инглизлар ўз ҳамюртлари учун немис клубига 90 миллион фунт ваъда қилмоқда. Бу суммадан 75 миллиони бирданига ўтказиб берилади. Қолган 15 миллион бонуслар кўринишида вақт ўтиши билан тўлаб борилади.

“Боруссия” эса 20 ёшли футболчи учун 108 миллион фунт талаб қилмоқда ва анчадан буён давом этаётган музокараларда бу нарх пасайтирилмаслигини таъкидлаяпти.

“Манчестер Юнайтед” сўнгги уринишида ҳам Санчони қўлга кирита олмаса, 5 октябрга қадар альтернатив вариантлардан фойдаланишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!