МЮ ва "Ливерпуль" ўртасидаги баҳс ўз вақтида ўтказиладими?

CHERY AUTO

"Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги учрашув режадагидек ўтказилади. Бу ҳақда клубларнинг расмий саҳифалари хабар берди.

Tecno

Ўйин хавфсизлигига оид йиғилишдан сўнг, иккала клуб ҳам учрашувнинг режалаштирилгандек ўтказилишини маълум қилди.

"Бугунги "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйин режага биноан ўтказилади. Учрашувни интизорлик билан кутмоқдамиз," - дейилади мерсисайдликлар хабарида.

"Якшанба куни Англиянинг шимоли-ғарбида қор ёғиши ва об-ҳавонинг ёмонлашуви ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган бўлса-да, мухлисларнинг ўйинда қатнашиши хавфсиз деган хулосага келинди," - дея хабар берди МЮ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур ўйин қор ёғиши сабабли бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!