
МЮ шорт-листига яна иккита футболчини қўшиб қўйди
"Манчестер Юнайтед" клуби "Брентфорд" ҳужумчиси Бриан Мбемо ўрнига кўриб чиқаётган бошқа футболчилар маълум бўлди. Эслатиб ўтамиз, Мбемо "Тоттенхэм"га ўтишга яқин турибди.
ESPN хабарига кўра, агар "Манчестер Юнайтед" Мбемони қўлга кирита олмаса, клуб диққатини "Борнмут" футболчиси Антуан Семеньо ва "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячиси Эберечи Эзега қаратади.
Нуфузли Transfermarkt портали маълумотларига кўра, 25 ёшли Семенё 40 миллион еврога баҳоланган. 26 ёшли Эзенинг бозор қиймати эса 55 миллион еврога тенг.
Ўтган мавсумда "Манчестер Юнайтед" Англия Премер-лигасини 15-ўринда якунлади.
Comments