МЮ "Реал"нинг режасини барбод қилиши мумкин

CHERY AUTO

“Ренн” ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга фаолиятини қайси клубда давом эттириши номаълумлигича қолмоқда.

Tecno

“Manchester Evening News” нашри хабарига кўра, франциялик футболчи “туманли альбион”га кўчиб ўтиши мумкин. Унинг хизматига “Манчестер Юнайтед” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Бироқ 18 ёшли хавбекнинг ўзи “Реал” либосини киймоқчилиги хабар қилинмоқда. У фаолиятини Ла Лига клубида давом эттириш ниятида. Шу сабабли, МЮ билан музокаралар ижобий тус олмаяпти.

Камавинга ва “Ренн” ўртасидаги шартнома 2022 йилнинг ёзида ўз якунига етади. Шунинг учун клуб уни тезроқ сотиб юбормоқчи. Акс ҳолда, Эдуардо бошқа жамоага эркин агент сифатида йўл олиши мумкин.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию