МЮ Онана ўрнига Жаҳон чемпионини олиб келиши мумкин

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла" дарвозабони Эмилиано Мартинесни 47 миллион еврога сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Бен Жейкобс хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, келишув ҳали бошланғич босқичда. Мартинеснинг ўзи "қизил иблислар" сафига ўтишга қизиқиш билдирган. Бирмингем клуби аргентиналик дарвозабоннинг бу истаги амалга ошиши мумкинлигини истисно қилмаяпти. Шунингдек, "қизил иблислар" ҳали Андре Онана ўрнига кимни олиб келишини аниқ ҳал қилмаган.

Эмилиано Мартинес 2020 йил кузида "Арсенал"дан "Астон Вилла"га ўтган эди. якунига етган мавсумда 32 ёшли посбон барча мусобақаларда 53 ўйин ўтказиб, уларнинг 16 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади, Transfermarkt маълумотларига кўра, Мартинеснинг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!