
МЮ "Барселона" ярим ҳимоячисига 70 миллиондан зиёд сумма таклиф қилмоқда
"Манчестер Юнайтед" "Барселона" ярим ҳимоячиси Фермин Лопесни ўз сафида кўришни истамоқда. "Diario Sport" нашрининг хабар беришича, англияликлар футболчини сотиб олиш ниятини билдиришган ва 70 миллион евродан ортиқ таклиф тайёрлашга тайёрлик билдиришган.
Ҳозирча расмий музокаралар бошланмаган, бироқ барча томонлар вазиятдан хабардор ва яқин ҳафталарда жараёнда фаол ҳаракатлар кутилмоқда.
Каталония клубида эса Лопеснинг келажаги бўйича бир тўхтамга келинмаган — баъзи раҳбарлар уни сақлаб қолиш тарафдори бўлса, бошқалар йирик таклифларни кўриб чиқишни маъқул кўришмоқда. 70 миллион евро мана шундай "катта" таклифлар тоифасига киради.
Ферминга бу ёз бошида "Арсенал", "Челси" ва Саудия Арабистони клубларидан ҳам қизиқиш бўлган. Бироқ, ўшанда футболчи "Барселона"да қолишни хоҳлаганди. Энди эса МЮ уни бу фикридан қайтаришга умид қилмоқда.
Ўтган мавсумда Лопес Ла Лиганинг 28 учрашувида майдонга тушиб, 6 та гол урди.
Фикрлар