
Музокаралар давом этади!
Трансферлар ойнасининиг сўнгги кунларига ҳам етиб келдик. Айни пайтда бир-биридан қизиқарли трансферлар амалга ошиш арафасида турибди. Улар билан қуйида танишишингиз мумкин.
Райан Гравенберх
Ўтган йили "Аякс"дан "Бавария"га ўтган ярим ҳимоячи кераклича ўйин амалиётига эга бўла олмаганидан кейин фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. "The Athletic" нашри хабар беришича, 21 ёшли футболчини "Ливерпуль" ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. Томонлар ўртасида музокаралар давом этади. Мюнхенликлар ушбу трансфердан 40 миллион евро ишлаб олишни мақсад қилгани борасида ҳам миш-мишлар тарқалди. Гравенберх "Ливерпуль"га ўтишга тайёр. Иккала клуб келишувга эришиб олса, у Англияга учиб кетади. Мерсисайдликлар анча вақтдан бери таянч ярим ҳимоячиси излfётганди. Аввалроқ, клуб Мойзес Кайседо ва Ромео Лавияни қўлдан чиқарганидан кейин бир қанча вариантларни кўриб чиқмоқда.
Рандал Коло Мауни
Бир қанча юлдузларни қўйиб юборган ПСЖ уларнинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилмоқда. Клубнинг асосий мақсадларидан бири бу янги ҳужумчи сотиб олишдир. Вариантлар орасида "Айнтрахт" вакили Коло Муани фаворит ва клуб билан музокаралар бўлиб ўтмоқда. Германия нашрлари хабар беришича, немислар страйкер учун 100 миллион евро истамоқда. Парижликлар эса 80 миллион евро тўлашга тайёр. Келишувга эришишни бошқа йўли ҳам бор. ПСЖ футболчиси Хюго Экитикега "Айтрахт" қизиқиш билдирмоқда. Футболчини шартнома шартларига қўшилиши борасида маълумотлар ҳозирча йўқ. Рандал Франция клубига ўтишга ҳаракат қилмоқда. У бир неча кун олдин шундай деган эди: "Умид қиламанки, жамоайим мени қўйиб юборади. Мен ПСЖга ўтишни истайман".
Ансу Фати
Бир пайтлар янги Месси бўлиши кутилган, лекин кейинчалик жароҳатлар сабаб асосий таркибдан тушиб қолган Фати ҳам Англияга йўл олиши мумкин. Унга "Тоттенхэм", "Челси" ва "Ливерпуль" клублари қизиқиш билдираётганди. Аммо вингернинг "шпорлар" сафига ўтиши ҳақиқатга яқин бўлиб турибди. Лондон жамоаси 21 ёшли испанни ижарага олиш устида ишламоқда. "Барса" ҳам унинг кетишига қарши эмас, лекин каталонияликлар ижара эмас, балки тўлиқ сотишни истамоқда. Вақт эса кам қоляпти. Феликс ҳам умидвор бўлиб кутмоқда. Агарда Фати жамоани тарк этса, португалиялик футболчини "Барса"га ўтиш эҳтимоли ошади.
Марк Кукурелья
"Манчестер Юнайтед" кутилмаганда чап қанот ҳимоячиси олиб келишига тўғри келди ва Кукукерлья "қизил иблислар" таркибига келиб қўшилиши арафасида. Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Марк бўйича томонлар деярли келишувга эришишга яқин. Унинг ижараси учун манчестерликлар 7 миллион фунтдан камроқ тўлайдиган бўляпти. Шахсий шартлар аллақачон келишиб олинган. Айни пайтда "Манчестер Юнайтед" Кукурельядан ташқари ҳеч қайси ҳимоячи бўйича музокаралар ўтказмаяпти.
Фикрлар