Мухлислар Манени АПЛда мавсум футболчиси деб топишди

  • 17 август, 2020, 17:11
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Ливерпуль” форварди Садио Мане мухлислар талқинига кўра Англия премьер-лигасининг 2019/20 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Айтиш лозимки, ушбу номга Виржил ван Дейк, Трент Александер-Арнольд (иккаласи - «Ливерпуль»), Жейми Варди («Лестер»), Рахим Стерлинг ва Кевин де Брюйне (иккаласи - «Манчестер Сити») каби футболчилар ҳам даъвогарлик қилаётган эди.

28 ёшли сенегаллик футболчи ўтган мавсум АПЛда 35 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 18 та гол ҳамда 9 та голли узатмага муаллифлик қилди. Якунда эса “Ливерпуль” 30 йиллик танаффусдан сўнг яна Англия чемпионлигини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!