Мусиала "Бавария" тарихига кириши мумкин

  • 04 Dec 17:16
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Жамал Мусиала "Бавария" тарихидаги энг қиммат шартномага имзо чекиши мумкин.

Мюнхен клуби ярим ҳимоячи билан янги шартнома тузиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Мусиаланинг маоши йилига 20 миллион евродан ошиши кутилмоқда. Агар бу рўй берса у Харри Кейн ва Роберт Левандовски даражасида даромад олади, дея хабар бермоқда "Bild" нашри.

Tecno

Шунингдек, шартноманинг умумий суммаси "Бавария" учун рекорд кўрсаткич бўлади. Келишув 5 йилга мўлжалланган бўлиб, шу муддат давомида Мусиала 100 миллион евродан ортиқ маблағ олади.

Маълумот учун, германиялик футболчи Бундеслиганинг жорий мавсумида 10 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди.

Comments

You must be logged in to commet!