"Мураббий масаласи атрофидаги гап-сўзлар фонида: Терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига қандай тайёрланмоқда?" ЎФА бу ҳақида маълумот берди

CHERY AUTO

"Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор ФИФА Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Ушбу тарихий натижа мамлакат футболи учун янги саҳифа ҳисобланса, навбатдаги устувор вазифа – Жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўриш ва мусобақада муносиб иштирок этишни ташкил этишдир. 
 
Ўзбекистон футбол ассотсиатсияси томонидан бу борада барча йўналишларда тизимли ишлар бошлаб юборилган. Жумладан, футболчиларнинг жисмоний ҳолатини ошириш, рақиб жамоаларни чуқур таҳлил қилиш, тиббий хизмат фаолиятини кучайтириш, мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш, психологик тайёргарликни мустаҳкамлаш, илмий-таҳлилий ёндашув асосида машғулот жараёнларини оптималлаштириш ҳамда замонавий технологияларни жорий этиш орқали терма жамоанинг мусобақага энг яхши спорт формасида тайёрлаш мақсад қилинган. 
 
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда миллий терма жамоага оид турли хабарлар тарқалмоқда. Шуни маълум қиламизки, Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёни аниқ режа асосида кетмоқда ва барча йўналишларни кучайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу борадаги расмий ва тасдиқланган маълумотлар Ўзбекистон футбол ассотсиатсиясининг расмий саҳифалари орқали эълон қилинади" - дея расмий хабар бермоқда Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!