Муҳим ўйинлар олдидан "Реал"нинг 3 етакчиси жароҳат олди

  • 3 февраль, 2023, 07:22
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Испания Ла Лигаси 17-тур доирасидаги қолдирилган ўйинда "Реал" ўз майдонида "Валенсия"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Эътиборли жиҳати, жамоасининг ҳар икки голига ассистентлик вазифасини бажарган Карим Бензема ушбу баҳсда жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди. Франциялик ҳужумчи 60-дақиқада ўз ўрнини Родригога бўшатиб берди.

Каримдан ташқари, Эдер Милитао ҳамда Тони Крооснинг ҳам ҳолати яхши эмас. Милитао "кўршапалаклар"га қарши учрашувнинг биринчи бўлимидаёқ захирага олинди.

"Қироллик клуби"ни ЕЧЛ нимчорак финал босқичидан ўрин олган "Ливерпуль"га қарши ўта муҳим беллашув кутиб турибди. Ушбу ўйин 22 февраль санасига белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!