Муҳим ўйинчининг аҳволи Гвардиолани безовта қиляпти

  • 6 октябрь, 06:49
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасининг еттинчи турида “Брентфорд” майдонидан муҳим ғалаба билан қайтди. Учрашувда Эрлинг Холанд томонидан киритилган ягона гол “шаҳарликлар” мусобақа жадвалида кучли бешликка қўшди.

Tecno

Бироқ бу тўқнашувда Хосеп Гвардиола жамоаси жуда катта йўқотишга учради. Ўтган мавсумни саломатлигини тиклаш ва даволанишга сарфлаб юборган Родри ҳали ҳам тўлиқ оёққа тура олмаётгани ачинарли ҳолди.

29 ёшли футболчи янги мавсумнинг ўзида бир неча бор жароҳат туфайли жамоага ёрдам бера олмади. “Брентфорд” билан бўлган баҳснинг 21-дақиқасида яна оғриқ сезди ва ўйинни давом эттира олмади.

Айни пайтда “Олтин тўп” соҳибининг аҳволи Хосеп Гваридиола, мураббийлар штаби ва ҳатто жамоа мухлисларини ҳам безовта қилмоқда.

Энди Родри клуб тиббиёт хизмати томонидан қўшимча чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказилади. Шундан сўнг жароҳат даражаси ва даволаниш муддатига ойдинлик киритилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!