Муҳим беллашувлар олдидан терма жамоамизда жиддий йўқотиш

  • 16 Mar 20:06
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Туркия Суперлигаси доирасида "Ризеспор" - "Бодрум" жамоаси билан куч синашди. Ушбу ўйинда меҳмонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. 

Ризеликлар сафида тўп тепаётган легионеримиз Ҳусниддин Алиқулов ўйиннинг 44-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Шифохонада ўтказилган дастлабки текширувлардан сўнг унинг бурни ва ёноқ суягида синиш ташхиси қўйилди. 

Такъидлаш керак, у Ўзбекистон Миллий терма жамоасининг асосий таркиб аъзоси саналади. "Оқ бўрилар"ни эса олдинда Қирғиз Республикаси ва Эронга қарши учрашувлар кутиб турибди. 

 

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!