Муҳаммад Салоҳ Рунининг тарихий рекордини йўққа чиқаради
Англия Премьер-лигасининг ўнинчи турида амалдаги чемпион “Ливерпуль” ўз майдонида “Астон Вилла” билан куч синашиб, қийин ўтган учрашувда 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Бу ғалаба билан мерсисайдликлар чемпионатда тўрт ўйиндан иборат мағлубиятлар сериясини тўхтатишни уддалади.
Squawka статистика марказииннг маълум қилишича, биринчи бўлим охирида ҳисобни очган Муҳаммад Салоҳ ажойиб рекордни такрорлади. Англия Премьер-лигаси тарихида шу пайтга қадар бир жамоада энг кўп самарали ҳаракатларни амалга ошириш бўйича рекорд Уэйн Рунига тегишли бўлиб турганди.
Англиялик собиқ ҳужумчи “Манчестер Юнайтед”да ўйнаган даврида 276 та самарали ҳаракатни (183 та гол ва 93 та ассист) амалга оширган. Энди бу кўрсаткични 33 ёшли Салоҳ такрорлади. Мисрлик футболчи ҳисобида “Ливерпуль” учун урилган 188 та гол ва 88 та ассист бор.
Бундан кейин Муҳаммад Салоҳнинг Англия чемпионатидаги гол ёки ассисти уни мутлақ рекордчига айлантиради.



Фикрлар