Мудрик АПЛнинг бошқа клубига ўтиши мумкин

  • 2 октябрь, 2024, 20:41
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

70 миллион евро эвазига “Челси”га ўтган вингер Михаил Мудрик ишончни оқламади. Шу сабабли украиналик футболчи 2025 йилда жамоасини ўзгартириши мумкин.

Tecno

TodoFichajes портали хабарига кўра, 23 ёшли Мудрикга "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайдликлар мавсум охирида Муҳаммад Салоҳнинг кетиши эҳтимолини инобатга олган ҳолда, айни дамда ҳужумкор ўйинчи қидирмоқда. Манбага кўра, "Челси" Мудрикнинг трансферидан камида 50 миллион евро ишлаб олмоқчи, гарчи украиналик футболчининг бозор нархи тахминан 30 миллионни ташкил қилса ҳам.

Михаил Мудрик ўтган давр мобайнида “Челси” сафида 64 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!