Моуриньони қайтармасак бўлмайди!

  • 27 Apr 17:37
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Австралиялик мураббий Анже Постекоглу “Тоттенхэм” билан халқаро майдонда ижобий натижаларни қайд этаётган бўлса-да, “шпорлар” Англия Премьер-лигасида жуда паст кўрсаткичларни қайд этмоқда.

Tecno

Клуб раҳбарияти бош мураббийликка Жозе Моуриньони қайтаришни режалаштирмоқда.

Португалиялик мутахассис бир йил муқаддам “Рома”дан истеъфога чиқарилганидан кейин Туркиянинг “Фенербаҳче” клубидан иш топганди.

“Тоттенхэм” хўжайинлари жамоа қийин аҳволда эканин яхши билади ва Моуриньони ҳар қандай мураккаб вазиятдан чиқиш йўлини топа оладиган мутахассис сифатида яна Лондонга қайтаришни истаяпти.

Моуриньо “Тоттенхэм”ни 2019-2021 йиллар давомида бошқарган. Бироқ ўшанда таниқли мураббий бу жамоа билан эътиборли натижаларни қайд эта олмаган.

Comments

You must be logged in to commet!