Моуриньо Шомуродовнинг рақобатчисига ишонч билдирадиган бўлди

  • 2 июль, 2023, 14:14
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо келаси мавсум учун таркибни шакллантириш ҳаракатларини жадаллаштирди.

Tecno

Португалиялик мутахассис рухсати билан Рим клуби Стефан Эл-Шаарави билан янги шартнома имзолади.

Эл-Шааравининг асосий позицияси чап қанот ҳужумчиси ҳисобланади. Бу футболчи асосий таркибга кириш учун курашда бир ярим мавсум давомида рақобатчиси Элдор Шомуродовга имкон бермай келмоқда.

30 ёшли футболчининг янги битими 2025 йилнинг 30 июнига қадар узайтирилди.

Стефан “Женоа” тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолияти давомида бу икки жамоадан ташқари, Италияда “Милан”, Францияда “Монако”, Хитойда “Шанхай Шеньхуа” клублари шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ZAKHRIDDIN
02/07/2023 14:23
Элдоржон Галатасарой қилиб ётма ука шу Испан или Франсуз кулубларига кетавер агар Туркия чимпионатига келсанг тугайди сен учун европа или Жиноа га қайтавер клуб билан келишиб