Моуриньо шогирди Роналдуни менсиманди...

  • 11 Jan 07:25
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Жаҳон футболининг энг зўр мураббийларидан ҳисобланган Жозе Моуриньо футбол тарихидаги энг зўр уч нафар футболчи номини айтди.

Tecno

Португалиялик мутахассис дунё футболида аргентиналик икки афсона Лионель Месси ва Диего Марадона, бразилиялик уч карра жаҳон чемпиони Пеленинг ўрнини юксак баҳолади.

- Мен учун жаҳон футболида Месси, Пеле ва Марадонадан зўри йўқ, - деди Жозе Моуриньо.

Кўпчиликни Моуриньо ўз ҳамюрти ва “Реал”да устозлик қилган шогирди Криштиану Роналдунинг номини тилга олмагани ҳайрон қолдирди.

Криштиану Роналду жаҳон футболида расмий учрашувларда энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади. Ҳозирча, 39 ёшли ҳужумчи рақиблар дарвозасини 917 маротаба ишғол қилган ва унинг ҳар бир голи янги рекорж натижа бўлиб ҳисобланаверади.

Comments

You must be logged in to commet!
Javlon Bro
11/01/2025 00:27
Yozishni qara ham chala sovot