Моуриньо "Рома"да Эдин Жеконинг ўрнини эгаллайдиган ҳужумчи топди

  • 15 май, 2021, 16:57
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ньюкасл” ҳужумчиси Аллан Сент-Максимен фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Football-Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 24 ёшли франциялик футболчига шахсан “Рома”нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо жиддий қизиқиб қолган ва уни ўз жамоасида кўрмоқчи. Португалиялик мутахассиснинг фикрича, Сент-Максимен “Рома”да ёши ўтиб қолган Эдин Жеконинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Аллан жорий мавсум “Ньюкасл” сафида жами 24 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйди.

 Сент-Максименнинг “қарғалар” билан амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!