Моуриньо Гвардиолага ишора қилиб танқид қилди: "Агар ғоя билан ҳалок бўлсанг – аҳмоқсан"

CHERY AUTO

"Фенербахче" бош мураббийи Жозе Моуриньо яқинда берган интервьюсида ўз услубига маҳкам ёпишиб оладиган мураббийларни танқид қилди. 

Tecno

Унинг сўзларидан сезилишича, бу гап Хосеп Гвардиолага қаратилган бўлиши мумкин.

"Ёмон дарвозабон билан ҳимоя орқали тўпни ўйинга қўшиш қийин. Эсимда, Гвардиоланинг "Сити"сида Харт бор эди — у энг яхши англиялик посбон эди. Аммо у Бравони олиб келди, у ҳам етарли бўлмади. Кейин Эдерсонни олди.

Айрим мураббийлар иш бермайдиган ғояларга маҳкам ёпишиб, муваффақиятсизликка учрайди ва "Мен ғоямдан воз кечмадим", дейди. Агар сен ғоя билан ҳалок бўлсанг – демак, сен аҳмоқсан. Мураббий мавжуд таркибга мослашиши керак" — деди Моуринью "Canal 11" телеканалига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо 2024 йил ёзида "Фенербахче" бош мураббийи этиб тайинланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!