Мората 3 та Еврода гол урган илк испаниялик футболчига айланди

  • 15 Jun 21:42
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Альваро Мората Испания - Хорватия учрашувида Фабиан Руиснинг ажойиб пасидан сўнг ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Бу орқали ҳужумчи тарихга кирди. 

Гап шундаки, Мората "Евро-2016"да 3 бора, "Евро-2020"да ҳам 3 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган. У учинчи марта Еврода гол киритиб, бу борада илк испаниялик футболчига айланди, дея хабар бермоқда "Sofa Score". 

Испанияни иккинчи турда Италияга қарши баҳс кутмоқда. 

 

Comments

You must be logged in to commet!