Модрич “Реал”дан тезда кетадиган бўляпти

  • 16 Oct 09:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” ярим ҳимоячиси Лука Модрич январь ойида Мадридни тарк этиши кутиляпти. Бу ҳақда Relevo нашри хабар берди.

Tecno

Хорватиялик футболчи бу мавсум “Реал”нинг асосий фигуралари сафидан чиқарилди. Модрич ўзи ўйнаган учрашувларнинг 66 фоизида захирадан майдонга туширилди.

Карло Анчелотти ёши ўтиб қолган юлдузга етарли даражада ўйин амалиёти бермаяпти.

Айрим манбалар Лука одрия Саудия Арабистони клублари билан музокараларни бошлаб юборганини ёзмоқда.

Агар музокаралар муваффақиятли тугаса, Модрич Мадридни тарк этади. Зотан, хорватиялик юлдузнинг амалдаги шартномаси ёзда тугайди ва “Реал” бу ўйинчига янги битим бермаслиги эҳтимоли жуда юқори.

Comments

You must be logged in to commet!