Модрич келажаги борасида бир қарорга келди

  • 21 Feb 14:16
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Жорий мавсум якунида “Реал” билан шартномаси тугайдиган ярим ҳимоячи Лука Модрич футболчилик фаолиятини якунламоқчи эмас. "Cadena Ser" нашри хабарига кўра, хорватиялик ярим ҳимоячи яна камида икки йил ўйнашни режалаштирмоқда.

Tecno

Модрич АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026да иштирок этмоқчи. Лука 2012 йилдан бери "қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. "Қаймоқранглилар" устози Карло Анчелотти 38 ёшли хавбекка мураббийлар штабида қолишни таклиф  қилди, бироқ у таклифни рад этди.

Маълумот учун, 2018 йилги "Олтин тўп" соҳиби Испания чемпионатининг жорий мавсумида 20 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!