ММА: Ҳасан Анваров жаҳон чемпионати олтин медалини қўлга киритди!

  • 20 Aug 11:42
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Маълумки, Абу-Даби шаҳри ҳаваскор ММА бўйича 12-13 14-15, 16-17 ёшлилар ўртасида жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Табиийки, ушбу турнирда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бир қатор муваффақиятларга эришяпти.

Tecno

Жумладан, 16-17 ёшлилар ўртасида кеча ўтказилган баҳсларнинг -57 кг вазн тоифасида октагонга кўтарилиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган  Анвар Ҳасанов барча рақибларини мағлуб этган ҳолда жаҳон чемпионлиги билан бирга олтин медални қўлга киритди.

Ҳозирга келиб,  Ўзбекистон терма жамоаси қуйидаги натижаларни қайд этиб турибди. (Катта эҳтимол билан вазият ўзгарган бўлиши мумкин. Чунки, бу натижалар 19 август кунги ўтказилган кундузги жанглардан кейинги ҳолат)

12-13 ёшли спортчилар:

- 40 кг Равшанов Беҳрузбек - 2 - ўрин

- 40 кг Тошпўлатов Мехрожбек - 3 -ўрин

- 32 кг Баҳромов Беҳрузбек - 3 - ўрин

- 52 кг Собиржонов Баҳодир - 3 - ўрин  

 

 14-15 ёшли спортчилар:

- 44 кг: Ходжимияров Мухаммадали - 1 - ўрин

- 77.1 кг: Абдусатторов Абдуллазиз - 1 - ўрин

- 77.1 кг: Носиржонов Хожиакбар - 2 - ўрин

- 52 кг: Мирсаидов Миржалол - 3 - ўрин

- 36 кг: Ботиров Иброхимжон - 3 - ўрин

Эслатиб ўтамиз, ушбу жаҳон чемпионатида 42 та давлатлардан 479 та спортчи иштирок этмоқда.

 

 

 

Comments

You must be logged in to commet!