"Милан" катта трансферга қўл уради

BEPUL PROPAN

"Челси" ярим ҳимоячиси Хаким Зиеш ёзги трансферлар ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда таниқли журналист Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, марокашлик ўйинчи хизматига А Серия чемпиони "Милан" қизиқиш билдирмоқда. Ўз навбатида Зиеш ҳам янги чорловларга тайёр ва "россонерилар" сафига ўтишга қарши эмас. 

Ўтган мавсум 29 ёшли хавбек премьер-лига доирасида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ҳамда 3 та самарали узатма муаллифига айланди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!