"Милан" Диасни ортга қайтариши мумкин!

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" вингери Браим Диас "Милан"га қайтиши мумкин.

Tecno

"Қироллик клуби" бош мураббийи Хаби Алонсо марокашлик футболчини асосий таркибда кўрмаяпти. Бу футболчининг бошқа вариантларни кўриб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. "Sport Italiа" нашри хабарига кўра, Италия гранди вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. "Россонерилар" ҳали Диас бўйича ҳеч қандай музокаралар олиб боришмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Браим 2020 йилдан 2023 йилгача "Милан"да ижара асосида ўйнаган. Ўтган мавсумда 25 ёшли футболчи "Реал" сафида 56 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширган. Трансфермаркт ҳужумкор ярим ҳимоячининг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!