
Миҳаил Криволапов: “Рики Хаттон айиқ каби кучли эди”
Ўз вақтида Рикки Хаттон билан рингда тўқнаш келган россиялик боксчи Миҳаил Криволапов 14 сентябрь куни вафот этган британиялик чемпион ҳақида гапирди.
"Риккининг рингга чиққанини кўриб, мен дарров унинг кучини ҳис қилдим – у худди айиқдек кучли эди. Ўша пайтда тушундим: у мендан кучлироқ. Бу қўрқув эмасди, лекин унинг қарашида, қўл сиқишида ўзига бўлган ишонч яққол сезиларди. У мени руҳий жиҳатдан ҳам синдирди. Жанг давомида Рики тезлик ва куч билан мени тўлиқ босим остига олди. Дастлаб ҳимояда ишлаймиз деб ўйлагандим, бироқ у мени майда мушукчадек ура бошлади. Тўққизинчи раундда жангни тўхтатишди, лекин мен учун у гўё бир лаҳзада ўтиб кетди. Мен одатда рақибни ҳис қилиб, кўп юришли комбинациялар қилардим, бироқ Риккининг босими остида ҳеч нарса ўхшамади. У доим олдинга юрди, мени сиқиб борди ва жуда кучли зарбалар берди. Бундай зарбаларни мен бошқа ҳеч кимда учратмадим", - деди Миҳаил.
Эслатиб ўтамиз, Рикки Хаттон профессионал фаолиятида 45 жанг ўтказиб, 43 та ғалабага эришган, улардан 31 тасини нокаут билан якунлаган. У супер енгил ҳамда ярим ўрта вазн тоифаларида жаҳон чемпиони бўлган ва Британия бокс тарихида ўчмас из қолдирган.
Фикрлар