
Мессини “Барса”га қайтариш бўйича иш бошланди
ПСЖ ҳукжумчиси Лионель Месси “Барселона”га қайтиши мумкин, деб хаюар тарқатди журналист Адриан Гренье.
Манбанинг такидлашича, Леонинг отаси Каталония клуби мутасаддилари билан боғланиб, ўғлининг жамоага қайтишини муҳокама қилган.
Месси “Барселона” тизимида 21 йил давомида фаолият кўрсатди. У клублар миқёсидаги барча совринларини каталонияликлар сафида қўлга киритган. Бу жамоадаги ўйинлари орқали энг кўп – етти марта “Олтин тўп” соҳиби бўлди.
Лионель Месси молиявий фэйр-плей туфайли ўтган ёзда қадрдон жамоасини тарк этишига тўғри келди. Каталонияликлар ҳамон унинг ўрнини муносиб тарзда босадиган ўйинчи топа олгани йўқ.
Ўз навбатида, Мессининг ҳам ПСЖдаги ўйини “Барселона”даги каби сермаҳсул бўлаётгшани йўқ. У жорий мавсумда барча турнирларда 26 маротаба майдонда тушиб, еттита гол урди ва 11 та ассист қайд этди.
Фикрлар