
Месси ва Неймарсиз ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Франция чемпионати 33-туридан ўрин олган "Анжер" - ПСЖ учрашуви бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар йирик 3:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Парижликлар сафида Мбаппе, Рамос ҳамда Корреа гол уришга муваффақ бўлди.
Шундай қилиб, Почеттино шогирдлари ҳисобидаги очколари сонини 77 тага етказиб олган ҳолда, Лига 1 турнир жадвалида яққол пешқадамлик қилмоқда. 34 очкоси бор "Анжер" 14-поғонани банд этган.
Фикрлар