
Месси ва Неймар борасидаги хабарлар ёлғон!
Лионель Месси ва Неймарнинг ПСЖдан кетиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмади.
Аввалроқ, аргентиналик футболчининг ўзи жамоани ўзгартириш ҳақида ўйлаётгани, клуб раҳбарияти эса бразилияликдан қутулмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.
Бироқ журналист Адриен Гренега маълум бўлишича, иккала футболчи ҳам Париж клубини тарк этишни режалаштирмаяпти.
34 ёшли Месси 2021 йилнинг август ойидан буён ПСЖ сафида тўп суриб келмоқда ва у ўтган давр мобайнида 25 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 11 та голга ассистентлик қилди.
30 ёшли Неймар эса 2017 йилдан буён парижликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У жорий мавсумда 19 ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар