Месси учун бу кутилмаган қарор бўлди

CHERY AUTO

Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси Франция чемпионати доирасидаги "Марсель"га қарши ўйинда захирага олинди.

Tecno

Парижликлар бош мураббийи Кристоф Гальте 79-дақиқада Лео ўрнига майдонга Пабло Сарабияни туширди. Бу Мессининг жорий мавсумдаги энг эрта алмаштирилиши.

Қолаверса, футболчи деярли бир йил давомида бу қадар эрта захирага олинмаган эди. 2021 йил 29 октябрь "Лилль"га қарши ўйиннинг танаффусида у ўз ўрнини жамоадошига бўшатиб берган. 

Маълумот учун, 35 ёшли ҳужумчи жорий мавсум Лига 1 да 9 та ўйинга майдонга тушиб, 5 та гол урган ва 7 голга ассистентлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!